Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Усмон Алимов Шеробод туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. Туманнинг собиқ ҳокими соғлиғи туфайли ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида дакара навли эртапишар қовун ва дўлбе навли тарвуз етиштирилиб, қовундан илк ҳосил олинди. Етилишига 4 ой вақт кетган полиз маҳсулотлари ички бозорга юборилмоқда. Фото.
Шеробод туманида эркак шаръий никоҳдаги аёлини маст ҳолида фарзандининг кўз ўнгида калтаклаб, бўғиб ўлдирган. Унга 16 йил қамоқ жазоси берилди. Эркак аввал ҳам қасддан оғир жиноятлар содир этгани сабабли хавфли рецидивист деб топилди.
Анорчилик мева-сабзавотчиликнинг «ўсиш нуқталари»дан бири бўлган Сурхондарёда илк бор республика анор фестивали бўлиб ўтди. Шерободда етиштирилган анор энг катта мева сифатида тан олинди, унинг вазни 1580 грамни ташкил этди.
Миллий археология маркази ходимлари Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Кўхитанг тоғида ўрта палеолит даврига оид янги ёдгорликни аниқлади.
Хабарларга кўра, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушди. Ҳозирча расмий изоҳлар бўлмади.
Июнь ойининг бошини Ўзбекистон президенти Сурхондарё вилоятига ташрифдан бошлади. Давлат раҳбари кун тартибидан ўрин олган объектлар қаторида 29 гектарлик иссиқхона ва 5 млн долларлик «Шеробод анор импекс» лойиҳаси билан ҳам танишди. Корхона 6 минг тонна қадоқлаш, 2 минг тонна анор шарбати ишлаб чиқариш қувватига эга. Мажмуада жами 300 га яқин иш ўрни яратилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг